Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг билдириши
2020-09-29 11:42:06 3357
Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ташкилот Касаба уюшмаси қўмитасига 2020 йил 23 сентябрда бошқарма бошлиғи ўринбосари Х.Ташходжаевга нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш учун розилик сўраб, тақдимнома киритган. 2020 йил 24 сенятбарь куни ушбу тақдимномага мувофиқ, соат 14-00 да Касаба уюшмаси қўмитасининг йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган эди.
Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига келиб, бошқарма биносига кириш учун бошқарма қоровулига Тошкент шаҳар “EFFECT.UZ” ахборот агентлигининг мухбири, деб ўзини таништирган Элёр Таджибаев “Нима бўпти карантин бўлса!? Қаерда ёзиб қўйилган карантинда эшикни беркитиб қўйиш керак!?”, деб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон Қарорида белгиланган қоидаларини писанд қилмасдан муносабатда бўлган. шунингдек, Касаба уюшмаси қўмитасининг йиғилишига таклиф этилмаган бўлса-да, “Касаба уюшмасининг таклифи билан келганман”, деб ёлғон сўзлаб, мазкур йиғилишни интернет тармоғида ёритиш учун келганлигини билдирган.
Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига етиб келган вақтидан бошлаб, ўзининг видеотасвирчиси билан ҳар бир суҳбатни ёзиб олиб, бошқарма мутахассис ва ходимларига “Онлайн эфир” бўлаётганини айтган ҳолда, амалдаги қонунчиликда белгиланган нормаларга асосан Ободонлаштириш бошқармаси биносига кириши мумкин эмаслиги тушунтирилганлигига қарамай Э.Таджибаев бошқарма қоровули А.Ариповга нисбатан очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатиб, телефон орқали ким биландир гаплашган ҳолда бошқарманинг биноси панжараси (эшиги)га ўзини уриб, асоссиз важлар билан ноқонуний равишда бинога киришга уринган.
Журналистик фаолияти билан шуғулланаётган шахслар юриш-туриш қоидаларига, касб этикаси ва маданиятига амал қилиб, жамиятимизда содир бўлаётган воқеаларни холис ёритиб боришлари лозим. Лекин Э.Таджибаев бошқарма бошлиғи ўринбосари Х.Ташходжаев билан ўзаро тил бириктириб, бошқарма бошлиғи А.Назировни, жумладан Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармасини асоссиз туҳматлар билан обрўсизлантириш мақсадида Х.Ташходжаевнинг чақирувига асосан етиб келган.
Бинога киришга эришолмаган “журналист” Э.Таджибаев бошқарма биносига ўз маошларини олиш учун келаётган мавсумий жамоатчи ишчиларни суҳбатга тортиб, ҳар бир сўзида бошқарма бошлиғи А.Назировга нисбатан қасддан ўз адоватини намойиш қилган ҳолда чалғитувчи саволлар билан мурожаат қилган. Аслида маошлари масаласини қайси ташкилот ҳал қилишини англамаган. Мавсумий жамоатчи ишчилар ҳам иш ҳақи бериш кимнинг зиммасида эканлигини ўзлари тушунмаган ҳолда А.Назировга нисбатан нохолис фикрларини билдирган. Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш учун суҳбатга аралашган 10-бригада ҳудудни қўлда тозаловчилар бригадири Б.Ўринбоева мавсумий жамоатчи ишчиларнинг ойликларини Фарғона шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази ҳал қилишини, мавсумий жамоатчи ишчиларнинг ойликларини вақтида ололмаётганликларида Ободонлаштириш бошқармасининг ҳеч қандай айби йўқ эканлигини айтган.
Э.Таджибаев 2020 йил 24 сентябрда бўлган барча ҳолатларни тўлиқ акс эттирмай, монтаж қилган ҳолда, бўлган ҳолатларни холис акс эттирмасдан, тирноқ ичидан кир қидириб, 2020 йил 27 сентяюрь куни youtu.be каналига “Дахшаат халқ чидаб туролмади - Президент вакилини итариб ташлашди” деган ном билан жойлаштирган.
Бир ташкилотнинг ички иши, белгиланган қонун-қоидалар асосида олиб бораётган фаолиятига аралашиб, бундай жимжимадор сарлавҳа билан мухбир ўзи нимага эришмоқчи? “Дахшаат халқ чидаб туролмади” деган гап билан мухбир нимани назарда тутди? Бу билан унга сохта обрў керакми?
Ободонлаштириш бошқармаси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажаришга ҳаракат қилмоқда. Х.Таджибаевдек айрим оммавий ахборот воситалари вакилларидан ўз фаолиятларини виждонан, ҳар томонлама ёндошиб, турли тарафларнинг фикрини инобатга олиб ёритишларини сўраган бўлардик. Зеро, ҳар кимнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини қонун билан кафолатган.