Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар қурилиш бошқармасининг билдириши
2020-09-29 11:40:18 1138
Фарғона шаҳар Алишер Навоий кўчасидаги уйлар жуда яқин масофада қурилаётганли, бу эса шаҳарсозлик ва архитектура меъёрларига тўғри келмаётганлиги тўғрисидаги хабар ижтимоий тармоқларда элон қилинган.
Мазкур масала бўйича Фарғона шаҳар Қурилиш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 май кундаги
ПҚ-3713-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Қишлоқ Қурилиш Инвест” МЧЖ инжиниринг компанияси Фарғона вилоят филиалининг Фарғона шаҳар ҳокимлигига ёзган мурожаат хати, Фарғона шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, Фарғона шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлими, Фарғона шаҳар Давлат санитария эпидемиология назорати марказининг хулосалари, Фарғона шаҳар ҳокимлиги хузуридаги доимий ҳаракатдаги комиссиясининг далолатномаси асосида Фарғона шаҳар ҳокимлигининг 2019 йил 17 апрелда 546-сон ва 2020 йил 4 майда 217-сон қарорлари қабул қилинган.
Унга кўра Фарғона шаҳар “Маъшал” МФЙ А.Навоий кўчаси Асака банк орқасидаги ер майдонига Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳодимлари учун икки дона кўп қаватли хизмат хонадонлари қурилиши режалаштирилган.
Фарғона шаҳар Қурилиш бошқармаси томонидан объектнинг жойлашуви шаҳарсозлик норма қоидалари (ШНҚ 2.07.01-03*) Шаҳарсозлик шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштиришни 21.1-банди талаблари асосида жойлаштирилиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилади.