Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши
2020-09-04 18:11:47 1117
Аризачи Ф.Исламбекова судга ариза билан мурожаат қилиб, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 июндаги 861-сон қарорини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 июндаги 861-сон қарорини билан, “Марғилон Бинокор Таъмир Қурилиш” МЧЖга Фарғона шаҳар, Форобий кўчаси ва Мустақиллик кўчалари кесишмасида жойлашган 1.04 га бўш ер майдонида 5 қаватли турар жой биноси қуриш учун рухсат берилган.
Лекин ушбу ер майдони ажратилишида ҳудудда яшовчи фуқароларга тегишли бўлган турар жой бинолари эгаллаб турган ўзга шахсларнинг фойдаланишидаги ер майдони инобатга олинмаган.
Яъни, Фарғона шаҳар ҳокимининг 861-сон қарори чиқарилишида ва ер танланишида аҳоли яшовчи уй-жойлар эгаллаган ер майдони шаҳар ҳокимлиги бўш ер майдони захирасида эканлиги ёки хусусий мулк асосида фуқароларнинг фойдаланишида эканлиги ҳолатлари тўлик ўрганилмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги (2018 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотган) “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек, объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 54-сон карори билан тасдиқланган Низомда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкаларини танлов асосида берилиши белгиланганлигига эътибор қаратилмаган.
Натижада Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан 2018 йил 29 июндаги 861-сон қарори чиқарилишида ва “Марғилон Бинокор Таъмир Қурилиш” МЧЖга 1,04 га ер майдони ажратилишида ушбу ажратилган ер майдонида яшовчи фуқароларнинг хусусий мулки ҳисобланган уй-жойлар эгаллаб турган 0,34 га ер майдони шаҳар ҳокимлиги бўш ер майдонида эмаслиги суд процесси давомида аниқланган, Ушбу ҳолатда “Марғилон Бинокор Таъмир Қурилиш” МЧЖга ажратилган ер майдони 0,70 га бўлгани ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мос келмаслиги, айни ҳолатда ушбу ер майдони талабгорларга ауцион орқали берилиши лозим бўлганлигини инобатга олиб, суд томонидан аризачининг талаблари қаноатлантирилган. Натижада 2018 йил 29 июндаги 861-сон Фарғона шаҳар ҳокимининг қарори ҳақиқий эмас, деб топилган.
Ҳозирда “Марғилон Бинокор Таъмир Қурилиш” МЧЖ томонидан Фарғона вилояти Маъмурий судига апелляция шикояти киритилган бўлиб, 27 август куни апелляция суди дастлабки суд процесси бошланган ва кейинги суд процесси сентябрь ойида кўриб чиқилиши маълум қилинган.