Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши

 2020-09-04 18:10:59    945

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқаро Беккер Ирина Владимировнанинг оммавий ахборот воситаларига уй-жой масаласида қилган мурожаати юзасидан Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаро И.Беккер Фарғона шаҳар ҳокимлигига уй-жой билан таъминлаш масаласида ёзган аризасига биноан унинг яшаш шароити Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими мутахассислари томонидан ўрганилганда, у ўзига хусусий мулк сифатида тегишли бўлган Фарғона шаҳар Фарғона кўчаси 50-уйнинг 30-хонадонида (1 хонали, умумий фойдали майдони 29.2 кв.метр) жами 5 нафар оила аъзолари билан бирга тиқилинч ҳолда яшаб келаётганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими томонидан фуқаро И.Беккернинг оиласининг яшаш шароити оғирлиги ва оиласида ногирони борлигини инобатга олиб, ҳозирги кунда давлат уй-жой фондида бўш турган уйлар йўқлиги маълум қилинган. Шунингдек, фуқаро И.Беккер ва унинг оила аъзоларининг манфаатини кўзлаган ҳолда келгусида бўшайдиган оилавий хонадонлардан навбатдан ташқари хонадон ажратиб бериш масаласи Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги уй-жой масалалари бўйича доимий ҳаракатдаги комиссисяси томонидан кўриб чиқилиб, қонун доирасида ҳал қилиниши тушунтирилган.

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими томонидан жорий йилнинг 2-ярмида ҳокимлик тасарруфида бўлган Низомий кўчаси 3а-уйда жойлашган оилавий хонадондан фуқаро И.Беккерга таклиф этилган.

Бироқ фуқаро И.Беккер таклиф этилган хонадонни оила аъзолари билан бирга жойида кўриб чиқиб, хонадонни қабул қилиб олишни рад этган.

И.Беккер “Фарғона механика заводи” МЧЖга қарашли бўлган А.Навоий кўчаси 70-уйда жойлашган завод ишчи ходимлари учун қурилган оилавий ётоқхонанинг бўш турган хонадонларидан биридан ажратиб бериш сўралган.

Мазкур ётоқхонадан хона ажратишни сўраб шаҳар ҳокимлиги томонидан “Фарғона механика заводи” МЧЖ раҳбари номига жорий йилнинг 20 август куни мурожаат қилинган.

Завод раҳбарияти ушбу кўп қаватли уйнинг бўш турган хонадонларида ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги ва таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг, белгиланган тартиб асосида фуқаро И.Беккер ва унинг оила аъзоларига хона ажратиш масаласи кўриб чиқилиши маълум қилинган.

Ҳозирги кунда Фарғона шаҳар ҳокимлиги тасарруфида бўш турган уй-жойлар йўқлиги сабабли, биринчи навбатда турар жой билан таъминланиши зарур бўлган уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобга олинган болаларни турар жойлар билан таъминлашда муаммолар келиб чиқмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб Фарғона шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги оилавий хонадонларнинг бирида келгусида бўшаган хонадонларидан ажратиб берилиши кўриб чиқилади.