Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида 2 та кичик саноат зонаси фаолият кўрсатмоқда

 2020-08-28 14:09:25    1031

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг ташаббуслари билан янги рақобатбардош ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарнинг ривожлантирилиши давлат томонидан узлуксиз қўллаб-қувватланмоқда.

Кичик саноат зоналарида фаолият юритиш шароитларини сифат жиҳатидан яхшилаш ва маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш, инвестициялар жалб қилинишини фаоллаштириш, авваламбор, фойдаланилмаётган, фаолият юритмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида ташкил қилинаётган импортбоп маҳсулотларни чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларнинг жорий этилишини жадаллаштириш, ушбу асосда янги турғун иш жойлари ташкил этилиши мақсад қилинган.

Бугунги кунда шаҳарда 2 та кичик саноат зоналари ташкил этилган. Ушбу кичик саноат зоналарида умумий қиймати 314,4 млрд.сўмга тенг бўлган 46 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 2,6 минг та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Бугунгача умумий қиймати 50,3 млрд. сўмлик инвестициялар жалб қилиниб, 6 та лойиҳа ишга туширилди ва 312 та иш ўринлари яратилди.

Фаолияти йўлга қўйилган корхоналар томонидан
32,0 млрд.сўмлик, шу жумладан 8.0 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Ушбу йўналишларда йил якунига қадар бир қатор ижобий натижаларга эришиш кутилмоқда.

Тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш бўйича
143,9 млрд. сўм маблағлари ҳисобига касаначилик йўналишида 6 та янги лойиҳалар амалга оширилади ва шу орқали 1108 та янги иш ўринлари яратилади.

Жумладан, кооперация тамойили асосида умумий қиймати 80,5 млрд. сўм бўлган 2 та йирик лойиҳалар ишлаб чиқилди. Уларни амалга ошириш натижасида 700 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

Йирик корхоналар томонидан кооперациялар ташкил этиш бўйича умумий қиймати 80,5 млрд.сўмлик, қолган 4 та кичик лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 408 та иш ўринлари ташкил этилади.

Ҳудудий дастурга мувофиқ 2020 йил якунига қадар умумий қиймати 1,7 трлн.сўмлик 69 та лойиҳалар амалга оширилади ва улар ҳисобига 2301 та иш ўринлари яратилади.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати соҳасининг экспорт салоҳияти жорий йилги 7,0 млн доллардан кейинги йилда 10,0 млн долларгача етказилади.

Жорий йил 2-ярим йиллигида 17,6 млн.долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилади.