Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди

 2020-08-27 18:22:49    889

PDF юклаш
Чоп этиш


Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 20 август куни аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Х.Хабибидиновнинг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш масалалари бўйича Фарғона шаҳрида амалга оширилаётган ва келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитилди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириққа асосан янги тизим, тартиб ва ёндашув асосида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу масалада тизимли ишларни амалга ошириш мақсадида, мамлакатимизда жорий этилган “темир дафтар”лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида “Ёшлар дафтари”, ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида “Аёллар дафтари” рўйхатлари шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш тизими жорий этилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Т.Холдаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Рахмоналиев, халқ депутатлари вилоят ва маҳаллий Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, шунингдек, кун тартибидаги масала юзасидан дахлдор идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Берилган топшириқларнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва бу борада маҳаллий кенгашлар фаолиятини янада кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.