Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши

 2020-08-25 10:39:04    1015

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар Сурхтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги эски ёпилиб кетган қабристонни обод қилиш жараёнида ариқ кўмилиб қолиб, оқибатда ариқдан фойдаланадиган маҳаллалар сувдан маҳрум бўлиб қолгани ҳақида хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Фарғона шаҳар Сурхтепа маҳалласидаги Ҳайрат кўчаси 123-уйда жойлашган “Водий стар транс” масъулияти чекланган жамиятига қарашли дам олиш маскани бориб ўрганилганида, “Best realtor” масъулияти чекланган жамияти Фарғона минтақавий филиали воситачилигида тузилган 2018 йил 29 декабрдаги 253-сон Келишув баёномасига асосан Д.Исроилов ўзаро олди-сотди шартномасига асосан сотиб олган.

Фуқаро Д.Исроиловга тегишли бўлган дам олиш масканининг умумий ер майдони 2476.4 кв.метр бўлиб, бугунги кунда фуқаро томонидан ўз маблағидан бир қаватли бино ва иншоотлар қуриб олинган.

Маскан ички қисмида Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш давомида Марғилон шаҳрининг 130 дан ортиқ хонадонлари ўзоқ йиллардан буён Жанубий Фарғона каналидан сув олувчи узунлиги 3 км. дан ортиқ 3 та маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат қилувчи сув ариғи борлиги ва тадбиркор томонидан ариқнинг устига ноқонуний бино-иншоот қурилганлиги аниқланган.

Мазкур бино ва иншоотлар белгиланган тартибда, тегишли ваколатли ташкилотларнинг ижобий хулосалари ва рухсатномалари олинмасдан, шаҳарсозлик норма ва қоидаси талаблари асосида лойиҳа ҳужжатлари тайёрланмасдан амалга оширилган.

Ҳозирда мазкур қурилиш ишларини амалга ошириш жарёнида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.