Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўнинчи сессияси
2020-08-18 16:31:49 926
Бугун 18 август куни халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Х.Хабибидинов олиб борди.
Сессия кун тартибидаги асосий масала жорий йилнинг 12 август куни мамлакат Президенти Ш.Мирзиёев иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазифалар муҳокама қилинди.
Х.Хабибидинов ўз сўзида халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутатларининг юқоридаги топшириқлар ижросини назорат қилишда фаол иштирок этишлари жумладан, уларнинг карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш юзасидан ўз ҳудудларида кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориши ва назорати бўйича ўз тавсияларини берди.
Шунингдек, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш орқали тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг барча қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида зарурий чораларни кўриш ва ижросини таъминлаш таъкидлаб ўтилди.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала яъни, карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатилиши муносабати билан фуқароларнинг санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифатли кўрсатилишини ташкил этиш масалалари юзасидан Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Мамажоновнинг мурожаати эшитилди.
Таъкидланганидек, коронавирус инфекцияси дастлаб Франция давлатидан юртимизга кириб келган фуқаро томонидан 15 март куни, Фарғона шаҳрига эса Туркия давлатидан қайтган фуқаро томонидан 22 март куни қайд этилган.
Ўтган давр мобайнида шаҳримизда коронавирус инфекцияси билан касалланган 41 нафар беморлар аниқланиб, уларнинг 39 нафари тўлиқ соғайиб, одатий ҳаётга қайтарилди. Бугунги кун ҳолатига шифохоналарда жами 2 нафар беморлар даволанмоқда.
Жумладан, Риштон туманидаги вилоят 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар беморларда даволаш муолажалари олиб борилмоқда.
Қувонарли жиҳати шундаки, шаҳримизда касаллик натижасида ўлим ҳолати аниқланмаган. Касалликка чалинган ва даволанаётган 2 нафар беморнинг аҳволи қониқарли ҳолатда.
Карантин назоратига олинган фуқаролар 316 нафарни ташкил этиб, уларнинг барчаси ўз хонадонларида карантин кузатувига олинган.
Беморларнинг ҳамроҳ касалликларини даволаш мақсадида ҳар бир беморга 2-3 нафардан малакали шифокорлар бириктирилган бўлиб, суткасига 2 мартадан уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда.
Фарғона шаҳридаги барча амбулатор поликлиника муассасалари 16 та стационар ва 175 та мобиль телефонлар билан таъминланган. Барча поликлиникаларда 24 соатлик иш тизими ташкил этилган. 1 та муассаса “COVID поликлиника”га мослаштирилган.
Кам таъминланган оилалар, нуронийлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун 540 млн.сўмлик 1544 дона 21 турдаги дори воситалари тўплами тарқатилди. Коронавирус касаллигига гумонланувчи беморларни уй шароитида даволанишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 600 та қутидан иборат дори воситалари тўплами шаҳар тиббиёт бирлашмасининг мутахассислари томонидан мақсадли тарқатиш ишлари йўлга қўйилган.
Шаҳарда 6 та спорт залларида 595 та ўрин-жойлар заҳираси санитария қоидалари талабларига мос равишда тайёрлаб зарурий инвентар ҳамда жиҳозлар билан таъминланган.
Сессияда кўрилган масала юзасидан халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Ш.Сиддиқова ҳамда халқ депутатлари Олий Мажлис Сенати аъзоси Т.Холдаровлар сўзга чиқдилар.