Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Тил дилнинг калити

 2020-08-10 17:39:16    2107

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, бебаҳо мулки, қалби ва овози тил ҳисобланади. Инсоннинг тили орқали жаранг сочган ҳар сўзи аввало дил, яъни қалбда пайдо бўлади. Баъзан одамлардан эшитиб қоламан “Дилимдагини тилимга чиқаролмайман, тилимдагини дилим тан олмайди” дея нолишади.

Бежиз халқимизда “Тил дилнинг калити” деган нақл юрмайди. Кимнингдир қалбига йўл топиш учун, аввало, тилини билиши (қайси миллат бўлишидан қатъий назар) шу тилнинг нозик маъно қирраларидан фойдаланган ҳолда унга мурожаат эта олиши керак. Шунда сиз ўша инсоннинг дилига тил орқали йўл топган бўласиз. Дилнинг хоҳишини тил тан олмаслиги эса, қалбдаги туғённи таъриф этишга тилнинг ожизлик қилаётганлигидан далолат беради. Албатта, бу мажозий маънодаги ибора ҳисобланади.

Қанча фарқлашга уринмайлик, тил ва дил бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, тилсиз дил - қулфи йўқ калит мисол якдиллик касб эта олмайди. Барча халқларнинг маънавий бойлиги, ақл-идроки, тафаккури, маданияти унинг тилида, урф-одатларида, дили ва руҳиятида ўз ифодасини топади.

Ф.Мамажонов

Фарғона шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси