Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши
2020-08-05 17:44:09 1083
Жорий йилнинг 4 август куни ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар “Наврўз” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқароларнинг қийин аҳволда қолганликлари акс этган видеолавҳа тарқатилди.
“Наврўз” МФЙ да жами 3043 фуқаро истиқомат қилаётган бўлса, улардан 85 нафари эҳтиёжманд, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ташкил этади.
58-сон оилавий ётоқхонада эса ҳозирги кунда 52 та уй-жойга муҳтож, якка-ёлғиз, кам таъминланган, ногиронлиги бор фуқаролар ҳамда меҳрибонлик уйи битирувчилари истиқомат қилади.
Видеолавҳада айрим аёллар моддий жиҳатдан қийналаётганликлари, пандемия даврида маҳаллий ҳокимлик ва МФЙ томонидан уларга ҳеч қандай ёрдам берилмаганлиги ҳақида гапирилган.
“Наврўз” МФЙ раиси билан бўлган мулоқот пайтида пандемия бошланган илк кунларданоқ аҳолининг аризалари ва мурожаатларисиз ҳам ётоқхонада яшовчи фуқароларга доимий озиқ-овқат ҳамда нақд пул тариқасида моддий ёрдам берилганлиги маълум бўлди.
Хусусан, Фарғона шаҳар Б.Марғиноний кўчаси, 58-уйда жойлашган оилавий ётохонанинг 33-хонадонда яшовчи фуқаро З.С.га пандимея даврида 16 маротаба озиқ-овқат махсулотлари, 2020 йил январ ойидан 2-ёшгача 434 000 минг сўм ҳамда 50 000 минг сўм компенсация пуллари, “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 11 май куни 300 000 (уч юз минг) сўм нақд пул, 22 июль куни МФЙ томонидан 220 000 (икки юз минг) сўмлик фарзанди учун дори-дармон олиб берилган.
Фуқаро Т.К.га пандимея даврида 14 маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари, май ойидан 326 000 минг сўмдан ҳамда 50 000 минг сўмдан компенсация пулларини олиб келади. 17 апрель куни ўзининнг эҳтиёжи учун 120 000 сўм нақд пул ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 14 июль куни пластик карточкасига 500 000 сўм маблағ ўтказиб берилган.
Оилавий ётохонаднинг 14-хонадонида яшовчи фуқаро Б.С.га ҳам пандимея даврида 14 маротаба озиқ-овқат махсулотлари берилган. МФЙ томонидан ҳомий бириктирилиб, январь ойидан буён ҳар ойда 400 000 сўмдан нақд пул ва 1 кг лақм гўшти олиб келади. “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 11 май куни 300 000 сўм маблағ берилган.
Қурбон ҳайити арафасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратиб берилган маблағлар ҳисобидан сектор раҳбари томонидан “Наврўз” МФЙ да истиқомат қилувчи 29 нафар ўта эҳтиёжманд бўлган оилаларга 1 миллон сўмдан тарқатилди.
Мурожаат билан чиққан фуқароларга ҳам навбат билан албатта ёрдам кўрсатилиши тушунтирилди.
Бутун дунёда иқтисодий қийинчиликлар кечаётган даврда Президентимиз томонидан ҳар бир фуқаронинг соғлиғини асраш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратилаётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Шундай экан блогер ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бундай ҳолатларни бир ёқлама ёритишдан эҳтиёт бўлишларини сўраб қоламиз.