Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимининг билдириши

 2020-07-14 13:27:00    1237

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар “Ҳувайдо” маҳалла фуқаролар йиғини “Обод маҳалла” дастурига дастури доирасида ишлар охиригача бажарилмаганги ҳақида хабар тарқатилди.

Ушбу хабар Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан тегишинча ўрганиб чиқилди.

2018 йил Фарғона шаҳар “Ҳувайдо” ҳамда “Бешбола”маҳалла фуқаролар йиғинлари “Обод маҳалла” дасурига киритилган.

Мазкур дастурга асосан аҳоли пунктларини меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, комплекс ривожлантириш, йўл-таранспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқларини ва ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Жумладан, “Ҳувайдо” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2018-2019 йил Дастурга асосан, 3,5 км ичимлик суви ва 1 км оқава сув тармоғи қуриш, 4,2 км электр тармоғини таъмирлаш ва 2 дона трансформатор янги ўрнатиш, 125 дона тунги ёритиш чироқларни ўрнатиш ҳамда 10,5 км ички йўллар асфальтлаштириш ҳамда тиббиёт бирлашмаси биносини таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Мазкур маҳалла ҳудудини 10,5 км ички ва хўжаликлараро йўлларини таъмирлаш ишлари, ажратилган маблағлар доирасида бажарилган. Белгиланган режага нисбатан 0,5 км қисми маблағ етмаганлиги сабабли тўхтаб қолган. Шунингдек тунги ёритиш чироқлари белгиланган режага тўлиқ ўрнатилган бўлиб, мурожаат кўрсатилган манзилда қўшимча равишда 8 тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиши лозим.

Қирлола кўчаси 50-хонадон ҳозирги кунда “Обод маҳалла” дастури доирасида тортилган d-500 қувури орқали ичимлик суви билан узлуксиз таъминланиб келинмоқда.

Мазкур ишлар маҳаллий бюджетнинг ортириб бажарилган қисмидан ёки қонунда таъқиқланмаган бошқа маблағ ҳисобига 2020-2021 йил даврида белгиланган тартибда давлат дастурлари доирасида амалга оширилади.