Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Мақолангизни ўқидик...

 2020-07-09 09:40:30    1211

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 02 июль куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – “uza.uz” сайтида “Фарғонача атама: “Я и Ты”, “Теремок”, “Молодец”...” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Шундан сўнг Фарғона шаҳар ҳокимлигининг ишчи гуруҳи Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни ижросига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида масалани жойига чиқиб, бевосита тадбиркорлик субъектлари иштирокида муҳокама қилди.

Суҳбат жараёнида ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорлик субъектларига қонун талаблари тўғрисида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди. Аксарият камчиликлар муҳокама жараёнининг ўзида бартараф этилди. Айримларига муддат белгиланиб, бир қатор тавсиялар берилди.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги “uza.uz” сайтига давлат тили ҳақидаги қонун ижросига эътибор билан муносабатда бўлганлиги учун миннатдорлик билдиради.

 

Ф.Мамажонов,

Фарғона шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси