Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Онгли равишдаги саводхонлик тарғиботи
2020-06-19 21:11:50 1456
Замонавий жамиятда ахборот олувчиларнинг асосий қисми телевидение, радио, газетадан фарқли ўлароқ интернет сайтлари, хусусан Ғacebook, Instagram,Тelegram ижтимоий тармоқларидан фойдаланади. Радио, телевидение, газета ва журналлар ўзбек адабий тили меъёрларига амал қилган ҳолда ахборот беради. Маълум жиҳатдан улар қолипга солинган. Лекин интернет тармоғи бирмунча эркинликларга эга. Яъни ким бирор воқеа ҳодиса ҳақида хабар бермоқчи бўлса, исталган усулда - хоҳ шевада, тил қоидаларига риоя қилмай бераверади. Муаммо ҳам мана шунда. Давлат тилинининг софлигини сақлаш борасида шундай тартиб ўрнатишимиз лозимки, ҳар бир инсон онгли равишда қайси сайтда пост қолдириши ёки ахборот ёзишидан қатъий назар ўзбек тили қоидаларига тўлиқ амал қилишлари лозим. Бу она тилимизга бўлган ҳурмат билан бирга миллатимиз саводхонлигини ошириш йўлидаги дадил қадамларимиздан бири бўлади.
Ф.Мамажонов,
Фарғона шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси