Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши

 2020-05-22 18:05:51    1355

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона механика заводи ҳудудининг қаровсиз қолиб кетгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 декабрдаги “Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1007-сон қарорига мувофиқ, “Кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослашган таъмирлаш корхонаси” ҳамда “Фарғона механика заводи” МЧЖ ҳудудади кичик саноат зонаси барпо этиш белгиланган.

Бугунги кунда ушбу ҳудудни зарур йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Кичик саноат зонасида 30 дан зиёд лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган бўлиб, юзлаб янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.