Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши

 2020-05-21 16:01:39    1164

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар Ибн Сино номли маҳалла фуқаролар йиғини Янги аср кўчаси 170-уй 21-хонадонида рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро Р.Зоҳидованинг ижтимоий тармоқларда қолдирган мурожаати бўйича ўрганилганда, қуйидагилар маълум бўлди.

Фуқаро Р. Зоҳидова Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғинига бир марта ҳам ёзма ёки оғзаки равишда 14 ёшгача нафақа пули сўраб мурожаат қилмаган. Унга МФЙ томонидан нафақа пули берилиши учун Ибн Сино номли МФЙ раиси номига ойнинг 15 санасига қадар ёзма равишда ариза ва керакли ҳужжатлар тақдим этгандан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори бўйича нафақа тайинлаш комиссияси томонидан  ўрганиб чиқилиши тушунтирилди.

Уй-жой масаласи тегишинча ўрганиб чиқилмоқда.

Р.Зоҳидовага “Саховат ва кўмак” хайрия фонди томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган.