Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ҲАМДА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

 2020-05-20 18:13:52    1053

PDF юклаш
Чоп этиш


Сув тошқини - оғир табиий офат ҳисобланади. Кучли жала қуйиши, қорларнинг тез эриб кетиши, тўлқин қайтиши ёки дарё устидаги шамолнинг ўзгариши натижасида содир бўладиган дарё сувларининг тошиб кетиши кўпчилик сув тошқинларининг сабаби ҳисобланади.

Далада бўлган кишилар тўсатдан сув тошқинига дуч келсалар тепалик жойларига чиқишлари, турли сузувчи предметлардан фойдаланишлари зарур.

Сел оқимлари - оқиб келаётган сув, қум, лой, тош майдалари ва хатто катта-катта тошлар аралашмасидан иборат оқимдир.

Кўчкилар - тоғ қояларидаги, кўпинча эса дарё ва сув хавзаларидаги мувозанатнинг бузилиши натижасида содир бўлади.

Агар сел оқими яқинлашиб келаётганлиги хавфининг дастлабки белгилари пайдо бўлиши биланоқ иложи борича тезроқ хонадан хафвсиз жойлар (бино томлари, баланд қир, адирлар)га чиқиш зарур. Хонадан чиқиб кетаётганда имкон қадар электр, газ ва сув тизимларини тармоғдан ўчириб чиқиш лозим. Буларнинг ўчирмаслик янада катта хавфлар яъни ёнғин ва портлашлар содир бўлишига олиб келади.

Ҳурматли фуқаролар! Об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида кучли ёмғир ва шамоллар натажасида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларни олдини олиш ўзингиз ва оила аъзоларингиз ҳаётини сақлаш энг асосий омилдир.

 

Ф.Мамажонов,

Фарғона шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси

 

А.Аппонов,

Фарғона шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими бўлинма бошлиғи, катта лейтенант