Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНАДА КАСАЛЛИКДАН ШИФО ТОПГАНЛАР СОНИ 84 НАФАРГА ЕТДИ

 2020-05-04 18:49:42    1175

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғонада коронавирусга чалинган навбатдаги 8 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида Фарғона тумани Чимён қишлоғида жойлашган “Нурафшон” санаториясига реаблитацияга кузатилди.

Соғайган беморларнинг 7 нафари Туркиядан, 1 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган фуқаролардир. Уларнинг 4 нафари Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридан, қолганлари эса Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Наманган вилоятларидандир.

- Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида беморларга барча шароитлар яратилган. Биз даволаниш жараёнида бирор-бир қийинчиликка учрамадик, - дейди Бухоро вилоятидан бўлган 61 ёшли онахон. - Шундай меҳрибон Юртбошимиз, ғамхўр давлатимиз борлигидан беҳад мамнунмиз.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятида жами 84 нафар беморлар коронавирус касаллигидан буткул соғайди.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати