Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар қурилиш бошқармасининг билдириши

 2020-05-04 18:47:42    1215

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчаси 8В, 8Б, 10, 12, 14 ва 205-кўп қаватли турар-жой бинолари олд ва ён томонларида 3 дона 5 қаватли ҳарбий хизматчилар учун турар-жой бинолари қурилиши бўйича ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, “Қишлоқ Қурилиш Инвест” ИК Фарғона вилояти филиалига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПҚ-4028-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Фарғона шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, Фарғона шаҳар ёнғин хавфсилиги бўлими, Фарғона шаҳар давлат санитария эпидемиолигия назорат маркази ва Фарғона шаҳар қурилиш бошқармасининг хулосаларига асосан, Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчаси 8В, 8Б, 10, 12, 14 ва 205-кўп қаватли турар-жой бинолари олд ва ён томонларида 3 дона 5 қаватли ҳарбий хизматчилар учун турар-жой бинолари қуриш, шунингдек туташ ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун 3000,0 кв.метр ер майдон ажратиб бериш тўғрисида Фарғона шаҳар ҳокимининг 2019 йил 27 декабрдаги 1216-сон қарори қабул қилинган.

“Қишлоқ Қурилиш Инвест” ИКнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 май кунги “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сон қарорига асосан Давлат хизматлари марказига қилган мурожаатига кўра Фарғона шаҳар қурилиш бошқармаси томонидан 2020 йил 20 январдаги 9-Ф-сон Архитектура Режалаштириш Топшириғи (АРТ) ҳужжатлари тайёрланиб берилган.

Лойиҳа ҳужжатлари ва Бош режаси вилоятнинг тегишли ташкилотлари билан келишилиб, тасдиқланган Бош режа бўйича қурилиш ишлари бошлаганлигини маълум қиламиз.

 Фарғона шаҳар қурилиш бошқармаси