Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФВВ огоҳлантиради: ёнғиндан эҳтиёт бўлинг
2020-04-29 18:48:04 1349
Мамлакатимиз иқтисодиёти йилдан – йилга ривожланиб бормоқда. Ҳаётимизни ҳар хил техника ва технологияларсиз, уларнинг беминнат ёрдамисиз тасаввур этишимиз қийин. Олий маълумотли муҳандисдан тортиб уй бекасигача, катта синф ўқувчисидан тортиб эндигина болалар боғчасига қатнай бошлаган гўдаккача кундалик турмушдаги маиший техникалардан фойдаланади. Демакки, биз хаммамиз ҳар куни бир неча маротабалаб ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларни бошимиздан кечирамиз.
Аммо, инсонлар оловдан фойдаланишда оддий бўлиб туюлган қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида ҳамон бу тилсиз ёвдан азият чекиб келмоқда. Таҳлилларга кўра Фарғона шаҳар ҳудудида содир бўлаётган ёнғинларнинг тўқсон фоизи бепарволик оқибатида келиб чиққан. Фарғона шахрида 2020 йилнинг 28 апрель кунига жами34 та ёнғин содир бўлган.Ёнғинларда ҳалоқ бўлганлар 1 нафар -2020 йил 6 февраль куни Фарғона шаҳар, Наврўз МФЙ, Б.Марғилоний кўчасидаги хонадоннинг 25 м2 майдонида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижисида уй эгаси фуқаро Г.М. тутундан заҳарланиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Ёнғиннинг тахминий сабаби очиқ электр иситиш воситаси яқинида ёнувчи маҳсулотлар кўп миқдорда бўлганлигидан аниқланди. Тан жароҳати олганлар 1нафар- 2020 йил 12 апрель куни Фарғона шаҳар Совурбулоқ МФЙ, Совурбулоқ кўчасида яшовчи фуқаро Т.И. ўз яшаш уйида енгил аланга олувчи суюқликдан фойдаланишда эҳтиётсизлиги оқибатида 45% қуйиб тан жароҳати олган. Ёнғинлар оқибатида етказилган моддий зарар 179.221.000 сўмни ташкил этган. Шу сабабли Фарғона шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари шаҳар ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва маҳаллаларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида турли учрашувлар ўтказиб келмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Сиз “тилсиз ёв” таъсиридан азият чекиб қолмай десангиз ва хонадонингизда ёнғин содир бўлмаслиги учун қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинг ва доимо ёдда тутинг:
-носоз газ ва электр тармоқларидан фойдаланманг;
-ёш болаларни печь, газ ва электр асбобларини ёқишига ҳамда улардан фойдаланишига йўл қўйманг;
-ёш болаларни ёлғиз қолдирманг;
-ухлашдан олдин ва уйдан чиқиб кетишдан олдин газ ҳамда электр асбобларини ўчиришни унутманг;
-мутассади ташкилотлар рухсатисиз газ асбобларини бир жойдан иккинчи жойга кўчириб ўрнатманг;
-газ ўтказиш учун вақтинчалик қувурлардан ва резина шланглардан фойдаланманг;
- очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўринг;
-иситиш мавсумидан олдин барча иситиш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказинг;
-печларни, газ ва электр иситиш асбобларини ёқилган ҳолда қаровсиз қолдирманг;
- ёнғин содир бўлганда 101га қўнғироқ қилинг.
Азиз хамюртлар! Юқорида қайд этилган муаммолар ва камчиликларни бартараф этиб, ёнғинларнинг олдини олишдаги ишларни ҳамкорликда олиб борсак ўйлайманки, уй-жойимизни,мол-мулкимизни, ўзимиз ва фарзандларимизни ёнғин офатидан асраб қоламиз.
Р.Холматов,
Фарғона шаҳар ФВБ бошлиғи
ўринбосари подполковник