Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Саховат билан ўтаётган дамлар
2020-04-18 22:03:50 1082
Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашишда ҳамжиҳатлик билан бу мураккаб даврни талафотсиз ўтказиш, фуқароларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида барча ташкилот ва корхоналар, тадбиркорлар хайр-саховат ишларини давом эттирмоқда.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳудуддаги 4 та сектор кесимида жами 300 нафар якка ёлғизлар, кексалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалар ҳолидан хабар олинди ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Мазкур хайрия тадбирида 73 млн 500 минг сўмлик мол гўшти, ўсимлик ёғи, макарон маҳсулотлари, картошка, ун, сабзи, пиёз, чой, тўз, гуруч, шакар етказиб берилди.
Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида 86 та кўп қаватли уйлар дезинфекциядан ўтказилди.
Уйма-уй юриш орқали 477 та хонадонда коронавирусни олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан радиоузел ва автомобил мегафонлар орқали фуқароларга касалликни олдини олиш ҳамда карантин шартларини тўлиқ бажариш юзасидан мурожаатнома эшиттириб борилмоқда;
Фуқароларнинг истеъмол заруратларини тўлдириш мақсадида шаҳарнинг марказий деҳқон бозордан узоқ масофада жойлашган 9 та маҳалла фуқаролар йиғинларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хўжалик моллари ярмаркалари уюштирилди. Аҳолини нон билан таъминлаш мақсадида З.М.Бобур, Лолазор, А.Қодирий, Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинларида арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилди. Шаҳардаги озиқ-овқат дўконларида нархлар ўз бошимчалик билан кўтарилишини олдини олиш мақсадида жамоатчилик назорати ўрнатилди.