Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

КАРАНТИН ДАВРИДА СИЗ УЧУН ХИЗМАТДАМИЗ

 2020-04-06 20:56:18    1264

PDF юклаш
Чоп этиш


Бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам карантин даври. Бу барчамиз учун синов. Шундай кунларда инсонлар ҳамжиҳат бўлишлари, бир-бирини қўллаб-қувватлаши ҳар қачонгидан муҳим. Айниқса, аҳолини кунлик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда Фарғона шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Аҳолининг керакли озиқ-овқат, дори-дармон, томорқа маҳсулотларини сотиб олиши ва уларга қулай имкониятлар яратиш мақсадида Фарғона шаҳридаги барча маҳаллаларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

– Бугун асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари, рўзғор учун зарур бўлган кўчатлар ҳам олиб келинди, – дейди Афросиёб маҳалласида яшовчи З.Иброҳимова. – Бундай ярмаркаларни бош-қош бўлиб ташкил этаётганларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Сабаби биз ўзимиз учун керакли маҳсулотларни тезда харид қилиб, асосий вақтимизни уйда ўтказяпмиз. 

 Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати