Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
4-сектор раҳбарлари эзгу ташаббусга қўл урди
2020-04-01 19:09:02 1264
Бугун кам таъминланган оилаларни йўқлаб, ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам кўрсатишнинг аҳамияти ҳар доимгидан ҳам муҳимлигини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз. Бундай хайрли ва эзгу ишлар бутун дунёга ташвиш келтирган коронавирус пандемиясига қарши бирдамликда курашишнинг ажралмас қисмидир.
Фарғона шаҳар 4-сектор раҳбарлари ҳам ушбу савоб ишдан четда қолаётгани йўқ. Аҳоли яшаш пунктларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш бериш билан бирга, ушбу синовли кунларда оғир вазиятга тушиб қолмасликларини таъминлашга, давлатимиз ҳар бир фуқаросини ҳимоя қилишга ва қўллаб-қувватлашга ҳар доим тайёрлигини етказмоқдалар.
Бугун эрта тонгдан сектор раҳбарлари шаҳар деҳқон бозорида 300 га яқин хонадонга керакли бўлган гўшт, ёқ, картошка, ун, тухум, пиёз, нон каби асосий истеъмол маҳсулотлари жамлаб, маҳаллалардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилди.
Шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Ҳ.Ҳабибидинов ҳам фуқаролар хонадонида бўлди.
– Бугуннинг ўзида 1-сектор ҳудудидаги 71 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинди, – дейди Ҳ.Ҳабибидинов. – Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари бериш билан бирга, шунингдек, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш коронавирусни енгишда муҳим аҳамият касб этиши борасида тушунтиришлар берилди.
Шаҳар прокурори А.Маматалиев бошчилигида 2-сектор аъзолари ҳудуддаги маҳаллаларда яшаётган кам таъминланган 68 та оилада бўлиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга, ҳимоя ниқоби ва антисептик воситалар тарқатилди.
Кун давомида 3-, 4-сектор раҳбарлари ҳам ушбу савоб ишларни давом эттирдилар.