Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Оилавий бахтиёрлик ва мамнунлик

 2020-03-31 20:09:57    1155

PDF юклаш
Чоп этиш


Карантин даврида энг яхши юмуш – бу  оила даврисида бўлиш, фарзандлар билан китоб ўқиш.


Бугун минглаб фуқароларимиз ўз хонадонларида оилалари учун вақт ажратиб, меҳр-оқибат, оилавий муносабатлар нақадар муҳимлигини тушуниб етаётган бўлсалар не ажаб.

Турмуш ўртоғим, фарзандларим ажойиб одамлар экан, деган ҳазил гапларни ҳам айтишди. Энг муҳими, оилавий бахтиёрлик ва мамнунлик эмасми?!


Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан бугун шаҳарда истиқомат қилаётган, карантин тартибига қатъий риоя қилаётган фуқароларимиз учун 7 та маҳаллада озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди. Аҳолининг асосий истеъмол маҳсулотлари бўлган – ун, ёғ, картошка, гуруч, сабзи, пиёз, чой, туз каби маҳсулотларнинг арзонлаштирилган савдоси уларга бир қанча енгилликлар берди. Биринчидан, автотранспорт ҳаракатланиши тўхтатилганлиги учун кўпчиликда шаҳар марказига келиш имкони йўқ эди.

Иккинчидан, одамлар ўзининг ва оиласининг соғлиғи учун гавжум жойларга бормаслик ҳаракатини қиляпти.

Шу боис, бундай ярмаркалар ташкил этилишидан улар миннатдор эканликларини билдиришди.

– Шаҳар ҳокимлиги томонидан асосан марказдан узоқ бўлган маҳалла ҳудудларида ҳар куни шундай ярмаркалар ташкил этилмоқда, – дейди шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Абдиллазов. – Фуқароларимиз карантин режимига қатъий риоя қилиб, эҳтиёт чораларини кўришса мақсадга мувофиқ. Сабаби шаҳарда озиқ-овқат жамғармаси етарли, хавотирга ўрин йўқ.

Шунингдек, яна бир хайрли ишга қўл урилди. Шаҳардаги кам таъминланган оилаларга саховатпеша тадбиркорлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.