Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигиниг билдириши

 2020-03-26 20:28:12    1246

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар ҳокимлиги шаҳар прокуратураси, солиқ, ички ишлар идоралари ходимлари ва жамоатчилик билан ҳамкорликда карантин вақтида дори воситалари, бозорларда, дўконларда аҳолининг асосий истеъмол товарлари нархи ошиб кетмаслиги учун мунтазам тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

25 март куни “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида Фарғона шаҳар деҳқон ва улгуржи бозоридаги нарх-наволар бўйича лавҳа эфирга узатилди.

Лавҳада бозорда сотилаётган картошка нархининг 3500 сўмдан 4000 сўмгача сотилаётгани таъкидланган бўлсада, ҳолат фақат бир томонлама ёритилган.

Бозор маъмурияти ва ҳокимлик ва бошқа тегишли давлат органлари саъй-ҳаракатлари билан ярмарка ташкил этилгани, унда аҳолига фақат 3500 минг сўмдан картошка сотилаётганига эътибор қаратилмаган.

Бозорда нафақат картошка, балки бошқа асосий истеъмол маҳсулотларининг ҳам ярмаркаси ташкил этилиб, аҳолига ҳамёнбоп нархларда сотуви ташкил этилганини билдирамиз.

Энг муҳими, 1 ҳафтадан буён маҳсулотларнинг нархи бир хил тарзда сотилиши, ошиб кетмаслигини олдини олиш қатъий назоратга олинган.

Қайд этиш лозимки, аҳолига зарур маҳсулотларнинг захираси етарли бўлиб, турли ҳолатларга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, нарх-наво бўйича ҳамма қаттиқ огоҳлантирилиб, асоссиз оширмоқчи бўлганлар жиноий жавобгарликка тортилиши тушунтирилди.