Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши

 2020-03-19 16:13:15    1267

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳрида жойлашган истироҳат боғи ёнида автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси қурилаётгани, бу ерда яшовчи маҳаллаларда яшовчи фуқаролар ушбу қурилишдан норози экани ҳақида шикоят қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар қурилиш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

“IZUMRUD FERGANA” МЧЖга тегишли шаҳардаги Юксалиш кўчаси 38-уйда жойлашган истироҳат боғи ва хизмат кўрсатиш бино-иншоотлари ҳудудидаги бўш ер майдонига автомобилларга табиий газ тўлдириш компрессор шохобчаси қурилиши бўйича хабар ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, “IZUMRUD FERGANA” МЧЖга Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 7-моддаси ва “Шаҳарсозлик кодекси”нинг 20-моддаларига асосланиб, Энергетика вазири биринчи ўринбосарининг 2019 йил 12 ноябрдаги рухсатномаси, Фарғона шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2019 йил 17 декабрдаги хо/01-2745-сон, Фарғона вилояти ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 2019 йил 18 декабрдаги 27/1-2996-сон, Фарғона шаҳар Давлат санитария эпидемиология назорати марказининг 2019 йил 16 декабрдаги 01-08/09-5551-сон, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2020 йил 27 январдаги 62-сон, Фарғона вилоят қурилиш бош бошқармасининг 2020 йил 20 январдаги 01-14/31-сон хулосалари, Фарғона шаҳар “Янги сой” маҳалла фуқаролар йиғинининг баённомаси, берилган. Шунингдек, “IZUMRUD FERGANA” МЧЖнинг шаҳар ҳокимлигига ёзган хати, Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктларида турар ва нотурар-жой қуриш учун ер майдони танлаш ва ажратиш, ободонлаштириш ҳамда ўзига тегишли ҳудудда бино-иншоотлари қуриш бўйича доимий ҳаракатдаги комиссиясининг 2020 йил 27 январдаги далолатномаси тасдиқланган.

Ушбу хулоса ва баённомаларни инобатга олган ҳолда, Фарғона шаҳар ҳокимлигининг 2020 йил 14 февралдаги “IZUMRUD FERGANA” МЧЖга 2019 йил 7 декабрдаги кўчмас мулк олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлган, шаҳардаги Юксалиш кўчаси 38-уйда жойлашган жами 7437,0 кв.метрдан иборат истироҳат боғи ва хизмат кўрсатиш бино-иншоотлари ҳудудидаги бўш ер майдонига автомобилларга табиий газ тўлдириш компрессор шохобчасининг аккумулятор батареяларини умумий сиғими 1,6 метр кубдан ва балонлар сони 20 тадан ортиқ бўлмаган ҳажмли сиқилган табиий газ аккумулятори блоки ер остида жойлаштириш шарти билан қуришга рухсат бериш тўғрисида 73-сон қарори расмийлаштирилган.

“IZUMRUD FERGANA” МЧЖнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 май кунги “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сон қарорига асосан Давлат хизматлари марказига қилган мурожаатига кўра Фарғона шаҳар қурилиш бошқармаси томонидан 2020 йил 27 февраль куни 45-Ф-сон Архитектура Режалаштириш Топшириғи (АРТ) ҳужжатлари тайёрлаб берилган.