Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши
2020-03-18 11:37:17 1222
“Маънавият” газетасида Фарғона шаҳридаги марказий деқон бозори, савдо мажмуаси ва “Ихлос” савдо дўконлари оралиғидаги йўлларда автомашиналарнинг тирбандлиги кўпчиликка қийинчиликлар туғдираётгани хусусида хабар эълон қилинган.
Дарҳақиқат, бугун ушбу ҳудудда кўплаб савдо мажмуалари, бозор ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш бинолар мавжуд. Шу боис бу жойларга турли юмушлар билан келадиган фуқароларимиз ўз шахсий машиналарида келишади. Шунингдек, бошқа шаҳарлараро ва шаҳар ичи йўналишларида қатновчи енгил автомашиналар туради. Натижада ҳар замонда тирбандликлар вужудга келади.
Ушбу ҳолатни бартараф этиш анча вақтдан буён шаҳар ҳокимлигининг кун тартибида турибди ва мақбул ечимини топиш устида ҳаракатлар олиб борилмоқда.