Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши

 2020-03-12 18:01:11    1238

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар А.Яссавий кўчаси яшовчи фуқаро Б.Абдираимовнинг уй-жой масаласидаги мурожаати бўйича Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, фуқаро Б.Абдураимовнинг 2017 йилдаги уй-жой ажратиш тўғрисидаги мурожаатига биноан Фарғона шаҳар ҳокимли томонидан Фарғона шаҳар ҳокимининг 2017 йил 13 ноябрдаги қарорига асосан ўз розилигига кўра, Фарғона шаҳар А.Яссавий кўчаси 14А-уйнинг 3-қаватида жойлашган, янги таъмирланган ва жиҳозланган (1 хонали) хонадон хусусийлаштириш ҳуқуқсиз, беминнат бириктириб берилган.

Фуқаро Б.Абдираимов 1-гуруҳ ногиронлиги сабабли, Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан 3-қаватдан ажратиб берилган хонадонни А.Қодирий кўчасидаги уйлардаги хонадонга алмаштириб бериш ҳақида мурожаат қилган. Ҳокимлик уй-жой бўлими фуқаро Б.Абдураимовнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда иш жойига яқин ва 1-қаватда жойлашган Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчаси 70-уйнинг 18-хонадони (1 хонали)га алмаштириб беришни таклиф этган. Бироқ фуқаро Б.Абдираимов мазкур таклифни рад этиб, Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан бириктириб берилган                     ҳозирги яшаб турган хонадонини хусусийлаштириб беришни талаб қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майдаги “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида”ги 847-ХII-сон қарори 1-бўлимининг 11-моддасида “Меҳнатга лаёқатсиз, ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва уларнинг жон бошига оладиган ойлик даромади энг кам иш ҳақидан оз бўлса, шунингдек биринчи марта никоҳдан ўтган турар жойга муҳтож ёш оилаларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган рўйхатга биноан фуқароларнинг ижтимоий химояланмаган ва таъминоти оз бошқа тоифаларига маҳаллий давлат ҳокимият органлари ҳузурида аниқ мақсадга қаратилган ижара шартномаси талаблари асосида хусусийлаштириш ҳуқуқисиз коммунал уй-жой фонди ташкил этилади” деб кўрсатилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқаро Б.Абдираимовга Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган таклифга асосан хонадонини алмаштириши ёки амалдаги қонунларга асосан ҳозирги ажратилган хонадонида яшаб келиши мумкинлигини маълум қиламиз.