Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши

 2020-03-09 13:40:14    1338

PDF юклаш
Чоп этиш


“Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2020 йил 19 февралдаги 14-сонида Фарғона шаҳридаги “KUCH.KO” МЧЖга қарашли бўлган автомобилларга ёқилғи қуйиш станциясида йўловчилар учун турли хизмат кўрсатиш фаолияти талаб даражасида эмаслиги танқид қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрда қабул қилинган “Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 793-сон қарорида автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари, автомобилларга газ қуйиш станциялари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари ҳудудида қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо шохобчалари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тез овқатланиш шохобчалари ва бепул wi-fi зоналари ташкил қилиш тавсия этилган.

2020 йил 1 мартдан бошлаб жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган станцияларларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

Шуни инобатга олган ҳолда Фарғона шаҳар ҳокимлиги “KUCH.KO” МЧЖ маъмуриятига олдида турган мажбуриятларни бажаришини таъминлаш мақсадида эслатган ҳолда 2019 йил 4 ноябрда ва 2020 йил 6 март куни огоҳлантириш хати юборилган.

Жамият раҳбари Р.Қўшматов аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича кафолат берди.