Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши
2020-03-09 13:36:06 1298
“Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2020 йил 19 февралдаги 14-сонида Фарғона шаҳрида ташкил этилган “Ёшлар меҳнат гузари” фаолияти хабар эълон қилинган.
Ҳақиқатан шаҳардаги Алишер Навоий киносаройи рўпарасида жойлашган 2 қаватли бинода “Ёшлар меҳнат гузари” ўз фаолиятини бошлаган. Лекин ҳеч қанча фурсат ўтмай фолият кўрсатишни тўхтатган.
Бунга мазкур бино ва ҳудудда таъмирлаш ва қўшимча қурилиш ишлари бошлангани сабаб бўлган. Ҳозирда шаҳарда ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларга турли иқтисодий, ҳуқуқий, психологик маслаҳатлар бериш, янги инновацияларни жорий этишлари учун Ёшлар инновацион маркази ўз фаолиятини бошлади.
“Ёшлар меҳнат гузари” фаолиятини йўлга қўйиш учун эса ҳар томонлама қулай ва фойдали маскан танлаш устида иш олиб борилмоқда.