Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар ҳокимлигининг баёноти
2020-03-03 15:42:29 1458
Ижтимоий тармоқлардаги блогерларнинг саҳифаларида Фарғона шаҳар ҳокимлиги мажбурий равишда ҳар хил тарқатма тарғибот воситаларини тадбиркорларга мажбуран сотаётгани ҳақида хабарлар тарқатилди.
Жумладан, Мухбир Далиев деган блогернинг t.me/muxbir1/4573, Ўйлашимча!? номидаги телеграм каналнинг t.me/ithink_uz/3213, шунингдек, фейсбукдаги “Обуна “Мажбурий эмас” саҳифаларида шундай хабарлар жойлаштирилган.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан дастлабки ўрганиш ишларини олиб борди ва бу бўйича қуйидагиларни маълум қилади:
Ҳокимлик томонидан тадбиркорларга Наврўз умумхалқ байрами ёки бошқа тадбирларга доир тарқатма воситаларини, шунингдек, турли анжомларни (герб, байроқ, турли адабиётлар...) нафақат мажбуран ўтказишга, балки умуман сотишга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини қатъий маълум қилади.
Ҳокимлик томонидан шундай уддабуронлик билан “тадбиркорлик” қилаётган фуқаро қилмишлари аниқланди ва унга ҳуқуқий чора кўриш учун тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Савдо марказлари, муассасалар ва бошқа ҳар қандай ташкилотларга Фарғона шаҳар ҳокимлиги номидан шундай ҳаракатларини олиб бораётган фуқаролар аниқланса, бизга маълум қилишларини сўраймиз. Боғланиш учун +99873-243-91-91 рақамига мурожаат қилишларингизни сўраймиз.
Ҳурматли блогер ва бошқа шунга ўхшаш фаолият билан шуғулланувчи фуқаролардан ҳар хил аниқланмаган маълумотларни тарқатишдан эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Бир ёқлама хабарлар ҳокимлик ишчанлиги ва обрўсига путур етказишга олиб келиши ва фуқароларда давлат ҳокимияти идорасига нисбатан ишончсизлик кайфиятини уйғотиши мумкин.