Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши
2020-03-02 18:17:18 1269
Фарғона шаҳар “Кимёгарлар” саноат ҳудудидаги дала ҳовлилардаги мавжуд кўчмас мулк объектлари ҳамда ер майдонлари ўрганиб чиқилди.
Мазкур дала ҳовлилар 5 та алоҳида ҳудудларда жойлашган бўлиб, хатлов жараёнида мазкур ҳудудлар хариталари ҳамда фойдаланувчилар рўйхати шакллантирилди.
Бугунги кунга қадар балансда жами 51 гектар, шундан Фарғона саноат ва хўжалик қурилиш ҳиссадорлик жамиятига тегишли 6 гектар ҳамда собиқ Қиргули туман ҳокимлиги захирасида 45 гектар дала ҳовли ер майдонлари мавжуд бўлган. Хатлов натижасига кўра жами 275 та 27,14 гектар дала ҳовлилар мавжудлиги, шундан 12785,3 метр квадрат қурилиш эгаллаган майдонлар аниқланди.
Ўрганиш жараёнида 2-ҳудудда жами ер майдони 5,97 га бўлиб, шундан 4,72 га ер майдонида 85 та дала ҳовлилар жойлашган, шундан 4725,4 метр квадрат қурилиш эгаллаган майдонлар, қолган 1,25 га ер майдони ушбу дала ҳовлиларга кириб чиқиш йўли ва умумий фойдаланишдаги майдонларидан иборат. Ушбу ҳудуд 10000 Квт, юқори кучланишдаги электр тармоқлари линияси остида жойлашган, ушбу ер майдонларини ажратиб берилиши бўйича ҳужжатлар мавжуд эмас. Ичимлик суви ҳамда газ билан таъминланмаган. Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқий чора кўриш ишлари олиб борилишини маълум қиламиз.