Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши

 2020-02-29 15:16:00    1222

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар, А.Яссавий кўчасида яшовчи фуқаро, 1-гуруҳ ногирони Бахтиёр Абдураимовнинг видеомурожаати эълон қилинди.

Ушбу ҳолат ҳақида қуйидагиларни маълум қиламиз:

Президентимизнинг ногиронларни қўллаб-қувватлаш борасидаги олиб бораётган сиёсатлари натижасида 2017 йилда Б.Абдураимовга Фарғона шаҳар, А.Яссавий кўчаси 14а-уйдан ўзининг розилиги билан хонадон ажратиб берилган. Аризасига биноан ушбу хонадонга доимий рўйхатга қўйилган.

Ажратилган хонадоннинг 3-қаватда жойлашгани, фуқаро ўз уйига қийинчиликлар билан чиқиб-тушганидан шаҳар ҳокимлиги хабардор бўлган ва унга қулай уйлардан хонадон ажратиш масалаларини кўриб чиқиш кун тартибидаги масалалардан бири эди.

Фарғона шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Абдиллазов фуқаро Б.Абдураимов билан учрашиб, ҳолат бўйича унга ёрдам бериш кўриб чиқилаётганини тушунтирган.

Фуқаро Б.Абдураимовнинг турли ижтимоий тармоқлардаги мурожаати бу масалага ечим топиб беролмайди. Шуни маълум қиламизки, шаҳар ҳокимлиги ўз ҳудудида истиқомат қилаётган аҳолининг барча қатлам вакилларини фаровон ва қийинчиликларсиз яшаши учун барча чораларни кўради.