Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши
2020-02-27 14:21:59 1280
Фарғона шаҳар Сайилгоҳ (Т.Қамбаров), Форобий (Хўжанд) ҳамда Мустақиллик кўчасида жойлашган юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бир нечта турар-жой ва нотурар-жой бинолар Фарғона шаҳар Бош режасига асосан йўл минтақасига тушганлиги сабабли, бузилишга тушган.
Йўл минтақасига тушиб, бузиладиган турар-жой бино-иншоотлари мулк эгаларига белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатларга асосан компенсация тўловини тўлаб бериш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси томонидан амалга ошириш назарда тутилган.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан Форобий кўчаси 17-уйнинг 1, 2, 3, 4, 5, 6, 8-хонадонлари бузилиб, бузилган хонадонлар мулк эгаларига Республика йўл жамғармаси томонидан компенсация тўлови тўлаб берилмаганлиги учун беминнат мулк сифатида уй-жойлар ажратилиб, компенсациялари тўлиқ қоплаб берилган.
Шунингдек, Фарғона шаҳар Форобий кўчаси, 15-уйда жойлашган жами 5 та фуқаронинг хонадонлари 2018 йилда бузилган бўлиб, Республика йўл жамғармаси томонидан компенсация тўловлари қоплаб берилмаган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.
Ҳозирги кунда бузилмай турган Мустақиллик кўчаси 59, 61-уйлар, Сайилгоҳ кўчаси 1-уй, Форобий кўчаси 17-уйда жойлашган хонадон эгаларига компенсация тўловлари ажратилмаганлиги сабабли, бузиш ишлари тўхтатилган.