Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Фарғона ҳақиқати” газетасида чоп этилган мақола юзасидан билдириш
2020-02-20 18:59:06 1195
“Фарғона ҳақиқати” газетасининг жорий йил 8 февралдаги 11-сонида “Ҳам тор кўча, ҳам хор кўча” сарлавҳаси остида Фарғона шаҳар “Алишер Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинлари Соҳибқирон Темур ва Ойбек кўчаларини боғлаб турадиган бир нечта кўп қаватли уйлар жойлашган ички кўчалар атрофида чиқиндилар ташланаётгани танқид қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилиб, кўп қаватли уй-жойлар атрофини тоза тутиш, маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларда қолдирмаслик бўйича аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Мақолада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш, бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги ва олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.