Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши

 2020-02-05 19:35:04    1206

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳри Жўйдам маҳалласи айрим фуқароларининг маҳалла ҳудудида таббий газ, электр энергияси, ичимлик суви каби муаммолар бўйича эътирозлари эълон қилинди.

Ушбу ҳолат Фарғона шаҳар ҳокимлигининг тегишли бошқарма ва бўлимлари мутасадди ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сон Фармонига асосан “Обод маҳалла“ дастурига киритиладиган маҳалла фуқаролар йиғинлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан келишилган ҳолда шакллантирилиши белгилаб қўйилган.

Шу боис, Фарғона шаҳар ҳудудидаги “Шодиёна”, “Жўйдам”, “Оқариқобод” маҳалла фуқаролар йиғинларини 2020 йил “Обод маҳалла” дастурига киритиш таклифи берилган.

“Жўйдам” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1219 та хонадонда 6200 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. Дастур доирасида ушбу маҳалладаги ички ирригация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, суғориш қудуқлари қазиш ва таъмирлаш (ободонлаштириш), чиқинди йиғиш майдонларини, тунги кўча ёритиш тизимини барпо этиш ва таъмирлаш, электр, газ, ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш, якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш каби бир қатор ечими кутиб турган масалаларни бартараф этиш режалаштирилган.