Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши

 2020-02-04 11:34:25    1164

PDF юклаш
Чоп этиш


Ойбек кўчаси, 16-сон кўп қаватли турар-жой биноси олдида қурилган тўрт қаватли турар-жой биносига тааллуқли ҳужжатлар мутахассислар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, Фарғона шаҳар ҳокимилигининг 2015 йил 14 октябрдаги 248-сон танлов баённомасига асосан, Фарғона шаҳар, “Кичик ҳалқа йўли” ва Маданият кўчаси кесишмасида собиқ “Қадамжой” сурма комбинати ўрнида 3 та жами 1570,0 кв.метр ер майдонида кўп қаватли турар-жой биносини қуришда “Garant аук Servis” МЧЖ танлов ғолиби деб топилган.

Бироқ, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2016 йил 9 мартдаги 242-сон ҳамда вилоят ҳокимининг 2016 йил 12 апрелдаги 214-сон “Ихтисослаштирилган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, гул ва гул кўчатлари ҳамда қишлоқ хўжалик махсулотлари ва уруғлар сотиш бозори бино-иншоотлари қуриш учун ер майдони танлаш тўғрисида”ги қарорлари қабул килинган.

“Garant аук Servis” МЧЖ раҳбари томонидан шаҳарнинг бошқа худудидан ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги розилик хатига асосан Фарғона шаҳар ҳокимининг 2016 йил 18 августдаги 1016-сон қарори билан Ойбек кўчаси, 16-сон кўп қаватли турар-жой биноси олд қисмида тўрт қаватли турар жой биноси қуриш учун 945,0 кв.метр ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги қабул қилинган.

Мазкур қарор ва буюртмачининг буюртма хатига асосан қурилиш бошқармаси томонидан 2016 йилда 167-Ф-сон Архитектура режалаштириш топшириғи (APT) ҳужжатлар тўплами тайёрлаб берилган.

Жамият томонидан қурилган кўп қаватли уйнинг сифати ва ундаги хонадонларни сотиб олган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилиши юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан дастлабки суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилишини маълум қиламиз.