Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

“Фарғона ёғ-мой” АЖ бошқаруви баёноти

 2020-01-29 11:50:19    1503

PDF юклаш
Чоп этиш


“Фарғона ёғ-мой” АЖ бошқаруви шуни маълум қиладики, жамиятимизнинг бир гуруҳ ишчи ходимлари томонидан ойлик маошлари ўз вақтида тўланмаётганлиги юзасидан 2020 йил 27 январь куни ёзган аризалари ҳозирда шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилмокда.

Ишчи ходимларга 2019 йил декабрь ойлик маоши ўз вақтида тўлаб берилмаганлигининг сабаби жамиятнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш, хом-ашё сотиб олиш учун айланма маблағ учун хизмат кўрсатувчи “Ҳамкор” банкдан олинган кредитлар тўлови ҳар ойнинг 20-санасида бўлганлиги учун биржа орқали маҳсулот савдосидан келиб тушган маблағлар банк томонидан кредитдан бўлган қарздорлик ҳисобига олинган. Шу боис ходимлар иш ҳақини тўлаш муддатидан кечикиб қолган. Бугунги кунда, яъни 29 январь 2020 йил ҳолатига кредитдан бўлган қарздорлик ёпилиб, жамият ҳисоб рақами очилди. Иш ҳақидан бўлган қарздорлик 29-30 январь кунлари тўлиқ тўлаб берилади.