Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши

 2020-01-29 11:49:01    1102

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар Санитария эпидемиология осойишталиги маркази, ИИБ ходими, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ит овлаш бўлими, шаҳар ветеринария бўлими, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги уй-жой бўлинмаси, “Кимёгар” МФЙ ходимлари иштирокида Низомий кўчаси За-уй умумий ётоқхонада яшовчи фуқароларнинг мурожаатига асосан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ётоқхона ҳолати ўрганилди.

Ётоқхона 3 йўлакли 4 қаватдан иборат бўлиб, ҳозирда яшаётган фуқаролар шартнома асосида яшаб келишмоқда.

Ўрганиш давомида ётоқхона фасад қисмида таъмирлаш ишлари ўтказилган, атрофида тозалов ишлари амалга оширилди.

Ушбу уйнинг 4 қаватида яшовчи фуқароларнинг Ветеринария махсус сертификатисиз ит ва мушуклар борлиги аниқланиб, ободонлаштириш бошқармаси ит овлаш бригадаси томонидан олиб кетилди ҳамда ушбу уйда яшовчи фуқароларга тегишли кўригдан ўтказилмаган уй ҳайвонларини боқиш ва сақлаш инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши бўйича тушунтириш берилди.

Ётоқхонада фуқаролар томонидан 3-қават 1-кириш йўлаги ҳозирда беркитилган бўлишига қарамай маиший чиқиндилар ва уй-рўзғор буюмлар қолдиқлари ташланганлиги натижасида маиший чиқиндилар тўпланиб қолганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимлари томонидан тозаланиб баратараф этилди.

Тўпланган маиший чиқиндилар ҳудуддан ташиб чиқиб кетилди.