Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Мурожаатномада белгиланган ҳар бир вазифани бажаришга барчамиз масъулмиз
2020-01-28 17:20:53 1146
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2020 йил давомида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб бериш билан бирга, барча соҳаларда янги инновацион ёндошувлар талаб этмоқда.
Бугун мурожаатнома мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳоли ўртасида тарғиб қилиш мақсадида қатор тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Фарғона шаҳар ҳокимлигида Президентимизнинг 24 январда Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасини ўрганишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосаралари, депутатлар, шаҳардаги давлат ҳамда жамоат ташкилотлари, корхоналар раҳбарлари, ёшлар иштирок этди.
Мурожаатномада халқимизга муносиб ҳаёт барпо этиш йўлидаги эзгу ташаббуслар барчага янгидан янги ғоялар берди. Унда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган. Мурожаатнома юртдошларимиз томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланмоқда, эксперт ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда.
Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан бундан буён ислоҳотларнинг асосий ташаббускори жамият бўлиши, вакиллик ҳокимияти ижро ҳокимияти фаолиятини изчил назорат қилиши билан боғлиқ ғоя илгари сурилди. Кучли фуқаролик жамиятини қарор топтириш, халқ иродасининг давлат учун устуворлигини таъминлаш шу ғоя орқали самарали амалга ошади. Жамиятдаги долзарб масалалар бўйича жамоатчиликнинг фикри ва кайфиятини ўрганиш ва ҳисобга олиш мақсадида янги институт – Жамоатчилик палатаси ташкил этилиши билдирилди.
Шунингдек, ёшларимизни ўқиш, ҳунар ўрганиш, салоҳиятини рўёбга чиқариш, ишлаб тараққиётга хизмат қилиш учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш каби долзарб вазифа илгари сурилди. Йилнинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номланиши ҳам шунга даъват. Яна бир фикр шундаки, инсон қачон яхши ишлар қилади, қачон кучли бўлади? Қачон у эмин-эркин бўлса, унинг йўлидан турли сунъий тўсиқлар олиб ташланса, албатта. Руҳан эркинликни туймаган инсон илм-маърифатли бўлиши, илғор замонавий кўникмаларни эгаллаши, бугунги дунёга интеграциялашиши қийин. Шу маънода, масалан, прописка тизимининг ислоҳ этилиши масаласи қўйилгани ҳам жуда долзарбдир.
Шунингдек, тадбир сўзга чиққанлар ҳам мурожаатнома ҳақида ўз-фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар мамлакатимизни барча соҳаларда изчил ривожлантириш бўйича муҳим дастуриламал бўлиб, уни жойларда ўрганиш, таҳлил қилиш ҳар жиҳатдан муҳим экани таъкидланди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик паталаси депутати У.Жабборов иштирок этди ва сўзга чиқди.