Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши
2020-01-28 17:04:13 1116
“Mahalla” газетасининг 2019 йил 17-21 ноябрь, 49 сонида “Қоғозда қолаётган ваъдалар ёхуд фуқаролар ишончи нега сўнмоқда” сарлавҳали мақола чоп этилган.
Ушбу мақолада билдирилган мулоҳазалар шаҳар ҳокимлигининг тегишли бўлим ва бошқармалари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, сизот сувлар сатҳини пасайтириш учун қурилган зовурларни тозалаш ишларини амалга оширилиши, кўприкларни таъмирлаш лозим, деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муоамолари билан ишлаш тизимининг янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан “Обод маҳалла“ дастурига киритиладиган маҳалла фуқаролар йиғинлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан келишилган ҳолда шакллантирилади.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги аниқланган муммоларни бартараф этиш мақсадида Фарғона шаҳар, “Ипак йўли” маҳалла фуқаролар йиғинини 2021 йилги “Обод маҳалла” дастурига киритиш бўйича Республика комиссиясига таклиф берди.
Бинобарин, аҳоли пунктларини меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси муҳандислик-коммуникация тармоқларини ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ишлари 2021 йилги “Обод маҳалла” дастури асосида амалга оширилиши режалаштирилган.