Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ОИЛAВИЙ ТAДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛAНТИРИСҲ ДAВЛAТ ДAСТУРЛAРИ

 2020-01-27 19:45:47    1229

PDF юклаш
Чоп этиш


Дастур доирасида имтиёзли кредитлар биринчи навбатда кам таъминланган оилаларни қамраб олган ҳолда, даромад олишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишга ажратилади.

Хусусан: ҳунармандчилик, новвойчилик, касаначилик, косибчиликни ташкил етиш, ёғочга ишлов бериш, метал ва тунука буюмлар тайёрлаш, миллий ширинликлар тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йетиштириш;

Имтиёзли кредитлар 3 — 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга:

•          базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаригача (223 минг * 150 бар = 33 млн 450 минг сўмгача) миқдордаги кредитларни ажратиш тижорат банкларининг туман филиаллари

•          базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаригача (223 минг * 1000 бар = 223 млн сўмгача) миқдордаги кредитларни ажратиш тижорат банкларининг вилоят филиаллари;

•          базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан ортиқ (223 минг * 1000 бар = 223 млн сўмдан ортиқ) миқдордаги кредитларни ажратиш Дастур координаторлари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги) билан келишилган ҳолда тижорат банкларининг вилоят филиаллари ваколатида еканлиги белгилаб қўйилган.

•          Таъминотчи ташкилотларга ҳамда аҳоли хонадонларида йетиштирилган маҳсулотларни сотиб олувчи тадбиркорлик субҳектларига ҳам имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон қарорига мувофиқ дастурга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар:

у Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш AТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» AТБ ва «Aгробанк» AТБ банклар орқали амалга оширилади.

у Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасида (ҳозирги кунда 16 фоиз) ажратилади;

у Жамғармалар, хусусан:

-Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси;

-Ҳокимликлар ҳузурида янги иш ўринлари ташкил етишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари;

-Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси;

-«Ёшлар— келажагимиз» жамғармаси;

-Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа йер егаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

Бошқа жамғармалар ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар беришга рухсат етилди;

МУРОЖAТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛAР:

Фарғона шаҳар Тадбиркорликка кўмаклашиш бўлими

Хизмат телефони: 73-243-91-40

Фарғона шаҳар аҳолини иш билан банд қилиш маркази

Хизмат телефони: 73-244-19-49

Фарғона шаҳар хокимлиги Молия бўлими

Хизмат телефони: 73-244-45-54

Фарғона шаҳар Иқтисодиёт ва саноат бўлими

Хизмат телефони: 73-243-91-52