Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши
2020-01-24 18:37:54 1201
Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар Қ.Ниёзий кўчасида жойлашган “Фарғона олимжон келажаги” хусусий корхонасига қарашли автотураргоҳ фаолияти юзасидан мурожаат қилинган.
Автотураргоҳ 2015 йил 1 май куни давлат рўйхатидан ўтказилган ва унга Р.Одилжонов раҳбарлик қилиб келмоқда. Автотураргоҳда назорат касса машинасини ўрнатилган ва тўлов терминали мавжуд.
Фуқаро мурожаатида қайд этилган ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганишлар олиб борилди. Ушбу жараёнда қўпол муомалада бўлган С.Сулаймоновга нисбатан корхона раҳбарияти томонидан интизомий жазо чорраси қўлланилиб, унга нисбатан “ҳайфсан” эълон қилинди. Бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги, ҳудудга кириб-чиқувчи ҳайдовчи ва бошқа фуқаролар билан самимий муносабатда бўлиш, автотураргоҳ қонун-қоидаларини тўғри тушунтиришлари бўйича корхона раҳбарияти томонидан кўрсатма берилди.