Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий муносабати

 2020-01-24 16:39:45    1744

PDF юклаш
Чоп этиш


23 январь куни ижтимоий тармоқ саҳифаларида шахси номаълум фойдаланувчи томонидан эълон қилинган “Поликлиникамизда невропатолог йўқ, хусусий шифокорларнинг хизмат ҳақи эса жуда қиммат” номли мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Белгиланган тартиб бўйича барча оилавий поликлиникаларда беморларни умумий амалиёт шифокорлари қабул қилиб, кўрикдан ўтказади.

Агар беморда невропатолог ва бошқа тор доирадаги мутахассислар кўригига эҳтиёж туғилса, умумий амалиёт шифокори уни кўп тармоқли марказий поликлиникаларга йўналтиради.

Фарғона шаҳридаги 7-оилавий поликлиникада ҳам умумий амалиёт шифокорлари фаолият кўрсатади. Невропатолог мутахассислар эса 1-сон кўп тармоқли марказий поликлиникада шаҳарнинг барча поликлиникаларидан йўналтирилган беморларни кўрикдан ўтказадилар.

Ижтимоий тармоққа шикоят ёзган беморда агар невропатолог мутахассиси маслаҳатига эҳтиёж бўлса, оилавий поликлиникадаги умумий амалиёт шифокори билан маслаҳатлашган ҳолда, 1-сонли кўп тармоқли марказий поликлиникага бориб,  невропатологдан бепул маслаҳат олиши ва кўрикдан ўтиши мумкин.

Мазкур поликлиникалар ораси жуда узоқ масофа эмас. Қолаверса, шаҳар ҳудудида транспорт қатновида ҳам муаммо бўлмаслиги табиий ҳол. Ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган одам эса 10-15 дақиқа вақт сарфлаб, кўп тармоқли марказий поликлиникага боришга эринмайди.

 Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш

бошқармаси ахборот хизмати