Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ: ҚЎШТЕПА ВА ЁЗЁВОНДА ЮЗ НАФАРДАН ЁШЛАР ИШГА ЖОЙЛАШДИ

×

 2020-01-17 20:53:18    1338

PDF юклаш
Чоп этиш


-Туманимиздаги “Исмоилжон гиламлари ипакчилик” корхонаси ҳақида жуда кўп эшитгандим. Бугун учрашув сабаб корхонада ишлаб чиқарилаётган гиламларни кўриб кўзим қувнади,-дейди ўзини  Замирахон Муҳаммаджонова деб таништирган қиз.

Тадбиркор Иброҳимжон Султонов 2500 нафар ёшларга гиламдўзлик касбини ўргатиб, уларни иш билан таъминлади. Айни кунларда у яна янги дастгоҳлар қурди. Энди унга ёш туқувчилар керак. Унинг таклифига биноан Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Қўштепа тумани ёшлари билан  айнан “Исмоилжон гиламлари” хусусий ишлаб чиқариш корхонасида учрашди. Дарвоқе, шу бугун корхона ташкилотчиси ва раҳбари Иброҳимжон Султоновни фарғоналик депутатлар Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайлаган эдилар.   

Учрашувда Замирахон Муҳаммаджанова вилоят ҳокимини, сенаторликка сайланган иш берувчини немис тилида муборакбод этди.

Бир қанча фан олимпиадалари қатнашчиси ва ғолиби Замирахонга вилоят ҳокими ҳаётий бахт тилади ва  совғалар топширди.

Туманда Чим устида хоккей спорт тури оммалашиб бормоқда. Қўштепалик ёшлар спортнинг бу тури бўйича кўплаб ютуқларни ҳам қўлга киритишга эришдилар. Шу боисдан  Нодира Жўраеванинг “Шаҳартепа” МФЙ ҳудудидаги 23-умумтаълим мактабида чим устида хоккей майдончасини қуриш  таклифини киритди. Вилоят ҳокими 1-чорак давомида ушбу ҳудудда чим устида хоккей майдончаси қуриб битказилишига етарли маблағ ажратамиз, деди.

Адиба Раҳматжонованинг иқтидорли ёшларнинг шеърий китобларини чоп этиш ҳақидаги таклифи ҳам  вилоят ҳокими томонидан қўллаб- қувватланди ва Ёшлар Иттифоқи туман кенгашига ёш ижодкорлар  китобларини чоп этиш учун 250 млн. сўм маблағ ажратилди.

 Гулжамол Мирзаева туман кутубхоналар китоб фондини бойитиш учун 10 минг дона китоб зарурлигини айтган эди, вилоят ҳокими тумандаги барча кутубхоналар учун 50 минг дона китоб  олиб келиниши ҳақида топшириқ берди.

Қўштепалик ёшларнинг бадиий адабиётга ва ижодга бўлган қизиқишлари диққатга сазовор. Қалбида она ватан ва халқига меҳр муҳаббати бўлган ёшларнинг борлиги бу жамиятнинг бахтидир. Вилоят ҳокими келгусида ёшлар ўртасида  турли тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш учун 2,5 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилади, деганида ёшлар қувончини яшира олмади.

Тумандаги мактаблар ҳам эътибордан четда қолмади. Уларга 200 та компютер совға қилинди.

 ***                 ***                ***  

Бугун шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ёзёвонлик ёшлар билан ҳам учрашди. Ҳоким ва ёшлар учрашувига ташриф буюрган ёшлар дастлаб туманда иш фаолиятини бошлаган “Ипак толалари” корхонаси билан яқиндан танишдилар. Шу ернинг ўзида   ёшларнинг вилоят ҳокими билан мулоқоти бўлиб ўтди.

         Ёш тадбиркорлар Мирхожи Ажамов ёғоч ўймакорлиги устахонаси учун 50 млн. сўм, Шавкатжон Фозилов пластик яшиклар ишлаб чиқариш учун 30 млн. сўм имтиёзли кредит масаласида ёрдам сўраган эдилар. Масала шу ернинг ўзида, шу заҳотиёқ ҳал қилинди.

-Банк кафолатини биз тақдим этамиз,-деди туман ҳокими Й.Боййигитов.

Ҳилолахон Алижонова ижтимоий муҳим масалани ўртага ташлади. Туман марказидаги “Уруш йўлларида” монументини мукаммал таъмирлаш лозим эди. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ёшлардаги бундай сиёсий фаолликни қўллаб-қувватлади. Тегишли идораларга Ҳилолахон берган таклифни ижро этиш топширилди.

Оятулло Раҳматуллаев таклифи билан туманда “Ёшлар маркази”биноси қуриладиган, Хайрихон Набиева ташаббускорлигида ёш ижодкорлар асарлари тўплами чоп этиладиган, Миржалол Мирзаолимов сўровига кўра туман мактабларига 200 дона компютер бериладиган бўлди. Шунингдек,    туман кутубхонаси учун 150 млн сўм маблағ ҳамда 50 мингта китоблар  тақдим этилишини айтиб ўтди, ҳоким.

       Учрашувда ёшларнинг барча таклиф ва мулоҳазалари вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.

Учрашув сўнггида Фарғона давлат университети талабаси Ҳаётхон Набиева барча ёзёвонлик ёшлар номидан вилоят ҳокимига эътибор ва ғамхўрлик учун ташаккур билдирди ҳамда янги шеърий тўпламини совға қилди.

                                            Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.