Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2020-01-14 20:27:50 1525
14 январь куни олтинчи чақириқ халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Шунингдек, сессияда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди.
Сессияда шаҳар сайлов комиссияси раисининг ахбороти, халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, доимий комиссияларини тузиш, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақидаги масалалар муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги биринчи масала, VI-чақириқ халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақида шаҳар сайлов комиссияси раиси Б.Саидаҳмедов ахборот берди. Сайловлар янги қабул қилинган Сайлов кодексига мувофиқ ўтказилганини ва 30 нафар сайланган номзодларнинг депутатлик мақоми эътироф этилди.
Шунингдек, сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ҳамиджон Исмоилович Ҳабибидинов Фарғона шаҳар ҳоким этиб тасдиқланди.