Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар болалар шифохонасининг билдириши

 2020-01-04 23:20:06    1659

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда фуқаро А.А.нинг Фарғона шаҳар болалар шифохонасида кўрсатилган пуллик тиббий хизмат ҳақидаги мурожаати юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-2107-сон Фармони ҳамда Соғлиқни сақлаш ҳамда Молия вазирлиги томонидан 1999 йилда тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 мартда 679-сон билан рўйхатга олинган “Пуллик тиббий хизмат кўрсатишга босқичма-босқич ўтаётган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартиби”га мувофиқ пуллик тиббий хизмат кўрсатувчи давлат даволаш муассасалари, унинг тартиби, турлари белгилаб қўйилган.

Фарғона шаҳар болалар шифохонасига ҳам вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 2016 йил 6 октябрда пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 13-бандига мувофиқ, агар мижоз тиббий ёрдам олиш учун тегишли йўлланмасиз (ордерсиз) тиббиёт ташкилотига бевосита мурожаат этса, тиббий ёрдам белгиланган тартибда пуллик асосда кўрсатилиши белгилаб қўйилган.

Шунга асосан, пуллик хизмат турлари прейскуранти шифохона томонидан тасдиқланган ва шифохона қабулхонасида ва бошқа кўринарли жойларда маълумотномалар илинган.

2 январь куни шифохонага жами кун давомида 79 нафар фуқаро мурожаат қилган, уларнинг 12 нафар даволаш учун ётқизилган. 16 нафар йўлланмасиз мурожаат қилган фуқарога пуллик тиббий хизмат кўрсатилган ва шифохона кассасига кирим қилинган.

Шу куни шифохонага мурожаат қилган Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро А.А. аслида ўз яшаш жойидаги болалар шифохонасида бепул тиббий кўрикдан ўтказиши мумкин бўлган. Лекин у йўлланмасиз Фарғона шаҳар болалар шифохонасига мурожаат қилган ва прейкурантга мувофиқ амбулатор кўрикдан ўтканлиги учун 15 минг сўм тўлов қилган. Бу ерда ҳеч қандай ноқонуний хатти-ҳаракат содир этилмаган.

Келгусида шу ва шунга ўхшаш тушунарсиз ҳолатлар такрорланмаслиги учун шифокорлар томонидан фуқароларга батафсил маълумот бериш ишларини олиб бориш лозимлиги тушунтирилди.