Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

“Инвесторлар куни”

×

 2019-04-11 08:39:06    1944

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 8 апрел куни “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, халқаро молиявий институтлар ва донор ташкилотлар маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини белгиланган муддаларда амалга ошириш” юзасидан ўтказилган видеоселекторда хафтанинг ҳар чоршанба куни “Инвестор куни” деб белгиланди.

Шундан келиб чиқиб, Фарғона шаҳар ҳокими 1-сектор раҳбари Х.Хабибидинов томонидан шаҳарда жами лойиҳа қиймати 79 615 млн.сўм шундан 2 250 минг АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт логистика маркази ташкил этиш лойиҳасини амалга ошираётган “UZ-SEGANG“ МЧЖ ҚКнинг хорижий ҳамкорлари яъни Жанубий Корея Республикасидан ташриф буюрган инвесторлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида лойиҳани амалга ошириш жараёни муҳокама қилиниб, уни ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш бўйича кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

Лойиҳани амалга оширилиши натижасида янги 60 та ишчи ўрни яратилади ва шаҳарнинг экспорт салоҳияти янада ошади.