Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Ўзбекистон шаҳарларида зирҳли техника ва ҳарбийлар пайдо бўлди. Бу — фестиваль!

×

 2017-12-26 19:18:39    2896

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг турли шаҳарлари кўчалари бўйлаб ҳаракатланаётган зирҳли техника ва ҳарбий хизматчиларнинг суратлари тез-тез пайдо бўлмоқда.

Тошкентдаги тадбирдан лавҳа.
Фото: «Afisha.uz»

Масалан, Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони олдида АҚШ ва Жанубий Африка Республикаси ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган RG-33 зирҳли транспортёрини кўпчилик кўргани аниқ. Жиззахдаги марказий майдонда эса АҚШнинг Oshkosh M-ATV зирҳли автомобили эътиборга тушди. Ўша эски ва қадрдон БТРлар бўлса Фарғонадан тортиб Каттақўрғонгача деярли ҳамма катта шаҳарлар кўчаларига чиққан.

Тинчликми?

20 декабрь куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони олдида 250 га яқин ҳарбий хизматчиларнинг чиқишлари бўлиб ўтди, ҳарбий техника кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тошкентдаги тадбирдан лавҳа: RG-33 зирҳли транспортёрида эсдаликка суратга тушаётган ёшлар.
Фото: «Afisha.uz»

Намойишга қўйилган техникалар орасида ўзиюрар артиллерия қуроллари, зирҳли транспортёрлар, ҳарбий автомобиллар, зенит қурилмаси кабилар бўлган. Хабар беришларича, бу томошани 6000 га яқин одам кузатиб борган.Тошкентдаги тадбирдан лавҳа.

Фото: «Afisha.uz»

23 декабрь куни Жиззахда вилоят ҳокимлиги биноси олдидаги майдонда худди шундай тадбир бўлиб ўтди.

Жиззахдаги тадбирдан лавҳа.
Фото: «Kun.uz»

Унда 800 га яқин ҳарбий хизматчи майдон бўйлаб ҳарбий оркестр садолари остида тантанали марш билан юриб ўтган, тадбир меҳмонларига 50 дан зиёд ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намуналари кўрсатилган.

Жиззахдаги тадбирдан лавҳа: Oshkosh M-ATV зирҳли автомобиллари.
Фото: «Kun.uz»

25 декабрь куни Фарғона шаҳридаги Санъат саройи олдида автомат кўтарган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий техника парад тарзида олиб ўтилган.

Фарғонадаги тадбирдан лавҳа.
Фото: Facebook / Арина Пан

 

Ёшлар Иттифоқи матбуот хизматининг 25 декабрдаги ахборотига кўра, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги Мустақиллик майдонида БТР бошчилигидаги келган ҳарбийларнинг чиқишлари бўлиб ўтган.

Каттақўрғондаги тадбирдан лавҳа.
Фото: Facebook / Арина Пан

Қайд этиш жоиз, интернетдаги маълумотлар бўйича, бундай тадбирларнинг энг биринчиси 15 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган.

Энг асосийси — тинчлик.

Унда бу зирҳли техникалар, ҳарбийлар Янги йил арафасида нима қилиб кўчаларда юрибди?

Байрам! Фестиваль! Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 7 декабрдаги фармойишига мувофиқ, бу йил Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва 2018 йилги Ватан ҳимоячилари куни янгича форматда — умумхалқ байрами тарзида ўтказилмоқда.

Тошкентдаги тадбирдан лавҳа.
Фото: «Afisha.uz»

Шу муносабат билан жойларда «Миллий армиямиз — ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир» шиори остида «Армия ва ёшлар» фестивали бўлиб ўтмоқда. Ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ва зирҳли техника намойишлари Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар марказларида ташкил этилмоқда.

Бу ҳали ҳаммаси эмас — 10—15 январь кунлари ҳарбий хизматчилар Тошкент ва вилоятлар марказларининг марказий кўчалари бўйлаб оркестр садолари остида тантанали марш билан юриб ўтади.


Фарғонадаги тадбирдан лавҳа.
Фото: Facebook / Арина Пан

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири таъкидлаганидек, «ҳозирги бўлаётган тадбирлар — парадга тайёргарлик».