Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона Давлат Политехника Институти
2017-09-28 18:36:03 11567
ХХ асрнинг 60 йилларида Республикамизда, айниқса, Фарғона водийсида саноат корхоналарининг ривожланиши, ишлаб чиқариш қувватларининг кўпайиши ҳудудда миллий муҳандис кадрларга бўлган талабнинг кескин ошишига сабаб бўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 251-А буйруғига асосан 1967 йилда Тошкент политехника институтининг Фарғона филиали базасида мустақил Фарғона политехника институти ташкил етилди.
Дастлаб институтда 70 ўқитувчи-ходимлар ишлаган бўлиб, шундан 3 нафари фан номзоди илмий даражасига ега бўлган. Институтга Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси, 8-қурилиш трестига қарашли бинолардан ажратиб берилди. Қисқа вақт ичида бу бинолар ўқув машғулотлари олиб бориш учун мослаштирилди. 1967 йил август ойида институтга биринчи марта "Саноат ва фуқаро қурилиши", "Машинасозлик технологияси" ва "Енергетика" мутахассисликлари бўйича қабул амалга оширилди.
Институтда ишлаш учун бутун мамлакатдан илмий-педагогик ходимлар, Тошкент политехника институтини битирган қобилиятли ёш мутахассислар ишга таклиф қилинди.
Йилдан-йилга институт кенгайиб, янги кафедралар, факултетлар очила борди. Ҳозирги кунда институт Фарғона шаҳрининг хушманзара жойини макон етган, унинг ўқув бинолари, ётоқхоналари, спорт иншоатлари, ахборот ресурс маркази, дам олиш, сиҳатгоҳ, маданият саройи - ҳаммаси жамул жам бўлиб, ўзига хос талабалар шаҳарчасини ташкил етади.
Мустақиллик йилларида институт янада камол топди, водийда ягона техника олий ўқув юрти бўлиб, замон талабларига жавоб бера оладиган, жаҳон андозаларига мос муҳандис мутахассислар йетиштирувчи ўқув масканига айланди.
Институт замонавий моддий- техника базасига ега бўлиб, юқори даражада ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва маънавий- маърифий фаолият олиб бориш имкониятига ега. Фарғона политехника институти ўтган давр мобайнида 40 мингдан ортиқ юқори малакали мутахассислар йетиштирди. Институт ўзининг 30 дан ортиқ мамлакатларда фаолият олиб бораётган собиқ талабалари билан фахрланади.
Мустақиллик йилларида ҳукуматимиз томонидан таълим сохасига катта еътибор берилмоқда, жумладан Президентимизнинг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий – техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1533-сонли қарор ижросини таъминлаш юзасидан Фарғона политехника институтида қатор тизимли ишлар йўлга қўйилиб, 2013-2016 йиллар мобайнида институтнинг 9 та ўқув биноси, 4 та талабалар турар жойлари, 2 та спорт зали, Ахборот ресурс маркази, босмахона, 2 та талабалар ошхонаси, 6 та хўжалик ва ёрдамчи биноларини капитал таъмирлаш, 1 та спорт залини қуриш режалаштирилган. 2013 йилда институт бош биноси ҳамда галерея ўқув биноларида капитал реконструксия ишлари якунланди. Хозирда еса Механика, Енергетика, Қурилиш факултетлари ўқув бинолари ва 2-талабалар турар жойларида капитал таъмирлаш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Ректор: Техника фанлари номзоди, доцент Отақулов Ойбек Хамдамович
Манзил: Фарғона шаҳар, 712028, Фарғона кўчаси, 86-уй
Телефон: 0 (373) 222-13-33, 222-13-50
Факс: 0 (373) 222-27-81
Веб саҳифа манзили: www.farpi.uz
Е-mail: ferpi_info@edu.uz, uquv@farpi.uz