Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Университет тарихи

 2017-09-28 18:34:20    4727

PDF юклаш
Чоп этиш


 Фарғона давлат университети Ўзбекистоннинг йетакчи олий ўқув юртларидан бири саналади. Кейинги 70 йилдан ортиқ давр мобайнида у мустаҳкам моддий техник базасига ега бўлган, улкан салоҳиятли ўқув даргоҳи сифатида халқ хўжалигининг турли соҳаларига ва та`лим тизимига юқори малакали мутахассислар тайёрлаб бераётган ҳамда фаннинг устувор йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот олиб борилаётган зиё масканига айланди. Унинг ташкил топиш тарихи ўтган асрнинг 30-йилларидаги халқ хўжалигини тиклаш, та`лимини ривожлантириш, турли соҳаларга, биринчи навбатда халқ та`лимига йетук мутахассисларни тайёрлашга бўлган е`тибор жонлана бошлаган давр билан боғлиқдир. Айни шу даврда Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Советининг 1930 йил 1 майдаги қарори билан Фарғонада олий педагогика институти ташкил топди. Институтнинг очилиши Фарғона водийсида нафақат маориф, балки маданият ва фаннинг равнақ топишида муҳим аҳамиятга ега бўлди. Бу олий маскан ҳозирга қадар халқ хўжалигининг турли тармоқларига ўн минглаб малакали кадрлар йетказиб берди.
   Ўтган асрнинг 80- йилларига келиб Фарғона вилояти  ҳамда бутун Фаврғона водийсининг ишлаб чиқарувчи кучлари ривожланди, шу билан бирга, фан ва техника ютуқларини халқ хўжалигига жорий етиш муҳим аҳамият касб ета бошлади. Фарғона водийсида илм-фанни янада юксалтириш ҳамда мавжуд илмий салоҳиятдан халқ хўжалиги ва саноатни ривожлантиришда унумли фойдаланиш каби долзарб муаммоларнинг ечимини вилоят раҳбарияти ва кенг жамоатчилик Фарғона педагогика институтига университет мақомини бериш билан боғладилар. 
1991 йилнинг 1 мартида республика Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона Давлат университетини ташкил етиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Фарғона давлат педагогика институтига университет мақоми берилди.
   Шундан сўнг олий ўқув юрти тизимида таркибий ўзгаришлар рўй берди. Аввало, бир қанча янги мутахассисликлар очилди, кафедралар ва факултетлар ташкил етилди. 1991-1992 ўқув йилидан бошлаб Фарғона Давлат университетида амалий социология, психология, ҳуқуқшунослик, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза етиш, иқтисод ва бошқариш, иқтисод ва ижтимоий режалаштириш, биотехника ва тиббий аппаратлар сингари янги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш бошланди. 
   Профессор-ўқитувчиларнинг сифат таркиби ҳам сезиларли даражада яхшиланди. 1991-1992 ўқув йилида университетда 545 нафар ўқитувчи талабаларга сабоқ берди. Улардан 19 нафари фан доктори, 208 нафари еса фан номзоди илмий даражасига ега еди.
   1991-1992 ўқув йилида университетга 1178 нафар талаба қабул қилиниб, кундузги бўлимда ҳаммаси бўлиб 5053 нафар талаба таҳсил олган бўлса, 2002-2003 ўқув йилига келиб  университетга 2040 бакалавр, 115 магистр қабул қилиниб, жами талабалар сони 8181 нафарга йетди,шундан 1650 нафари  сиртқи бўлимда таҳсил олди. 
   Университет раҳбарияти профессор-ўқитувчилар таркибини яхшилашга, муттасил равишда уларнинг малакасини оширишга жиддий е`тибор бериб келди. Натижада йилдан-йилга фан номзоди ва фан докторлари, доцент ва профессорларнинг сони ортиб борди. 2007-2008 ўқув йилига келиб 546 нафар профессор-ўқитувчилардан 32 нафари фан доктори ва профессор, 140 нафари еса фан номзоди ва доцент илмий даража ҳамда унвонга ега бўлдилар.                                                                       Бу ҳол та`лим                         сифатини яхшилашга ижобий та`сир қилди. 
Мустақиллик даврида университет профессор-ўқитувчилари нафақат мамлакатимизнинг ўзида, балки хорижда ҳам малака ошира бошладилар. 1991-2007 йиллар давомида 100 дан зиёд профессор-ўқитувчи ва илмий ходимлар, аспирантлар АҚШ, Франсия, Англия, Германия, Япония, Ҳиндистон, Сингапур, Малайзия, Туркия, Жанубий Корея ва Россия сингари мамлакатларда бўлиб, у йердаги та`лим тизими билан яқиндан танишиб қайтдилар.
   Ўзбекистонда «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да магистратура муҳим босқич саналади. 2000- йилдан университетда дифференсиал тенгламалар, одам ва ҳайвонлар физиологияси, ботаника, ноорганик кимё, назарий физика, тармоқлар иқтисодиёти, адабиётшунослик, лингвистика, ватан тарихи, социологик тадқиқот усуллари мутахассисликлари бўйича магистратура тайёрлана бошлади. 
2002 йилда 20 нафар илк қалдирғочлар магистратурани битириб чиқди. 2003 йилда янги йўналишлар бўйича магистратуралар очилиб, уларнинг сони 16 тага йетди. 

Ректор: Кимё фанлари доктори ХАИТБАЙЕВ АЛИШЕР ХАМИДОВИЧ

Манзил: Фарғона шаҳар, 150100, Мураббийлар кўчаси, 19-уй

Телефон:  0 (373) 244-44-80

Факс: 0 (373) 244-44-58

Веб саҳифа манзили: www.fdu.uz

Е-mail:  fardu@mail.ru

Е-хат:  fardu@exat.uz